Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (57-дарс). Икки лаънат келтирувчидан сақланинглар!

16:05 / 01.11.2019 3961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди».

Бухорий ривоят қилган.

286. Умму Қайс бинт Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У ҳали овқатга кирмаган ўғилчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқларига ўтқизган эдилар, бирдан кийимларига бавл қилиб юборди. Шунда у зот сув олдириб келиб, унинг устига сепдилар, лекин ювмадилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

287. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки лаънат келтирувчидан сақланинглар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, икки лаънат келтирувчи нима?» дейишди. «Одамларнинг йўлига ва соя жойга хало қилиш»дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

288. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қазои ҳожатга ўтирса, қиблага юзланмасин ва унга ортини ҳам қилмасин»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга худди отанинг ўрнидаман, сизларга таълим бераман. Қачон бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга ортини ҳам қилмасин. Ўнг қўли билан тозаланмасин»дедилар. Ва учта тош (ишлатиш)га буюрар ҳамда тезак ва суяк (ишлатиш)дан қайтарар эдилар».

Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади.Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда давоми...

3461 13:30 / 17.07.2020
348. Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан ривоят қилинади.Абу Ҳумайд Соъидий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўн кишининг, жумладан, Абу Қатоданинг давоми...

4241 15:34 / 03.04.2020
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга давоми...

3083 20:02 / 28.04.2017
. .Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ давоми...

3197 12:01 / 12.01.2020