Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ таоло илмни бирданига суғуриб олмайди | Сийрат дарслари (246-дарс)

19:00 / 08.09.2023 1396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

272. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, шунда у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

273. Шақиқ ибн Саламадан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ, яъни Ибн Масъуд одамларга ҳар пайшанба куни ваъз-насиҳат қилар эди. Бир киши унга: «Эй Абу Абдурроҳман, бизга ҳар куни ваъз қилишингни истар эдим», деди. «Шундай қилишдан мени тўсган нарса сизларга малол келтириб қўйишимни ёқтирмаслигимдир. Мен сизларга мавъизани вақти-вақти билан қиламан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизларга худди шундай, безиб қолмаслигимиз учун вақти-вақти билан мавъиза қилар эдилар», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

274. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида эса сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

275. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан тортиб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар»,  деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
20. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзлари каттароқ ва товонларининг гўшти оз давоми...

5367 11:02 / 29.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қачон нубувват вожиб бўлди, дейишди. Шунда у зот.Одам руҳ билан жасад орасидалигида,, давоми...

3220 19:03 / 17.12.2018
. .Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан,, деди. У зот унга.Агар ҳайзнинг қони давоми...

2072 12:07 / 22.03.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

3496 20:03 / 28.04.2017