Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 195-дарс. Мутафайқиҳлар кимлар?

19:00 / 05.08.2022 2159 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

751. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, мўмин ўзининг гўзал хулқи билан рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топади», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

752. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Энг яхшиларингиз аҳлига яхши(лик қиладиган)ларингиздир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

753. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида чиройли хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

754. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан менга энг севимлигингиз ва Қиёмат куни энг яқин бўладиганингиз чиройли хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ёқмайдиганингиз ва Қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳларингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Улар мутакаббирлардир», дедилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан бўлган кичик жуссали, уйжой ва молмулкка эга бўлмаган камбағал бир киши эди. Пайғамбар давоми...

3225 20:05 / 28.04.2017
11. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амалларининг оқибатига етиб давоми...

6491 10:33 / 22.10.2018
411. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб, унга .Аллоҳдан қўрқ ва сабр давоми...

138 19:00 / 26 апрель
96. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

4619 12:00 / 28.12.2018