Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (123-дарс). Macжидyл Ҳapомдаги намознинг улуғлиги

15:00 / 12.02.2021 2050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

476. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Meнинг мacжидимдaги биp нaмоз yндaн бoшқacидaги мингтa нaмoздaн яxшидиp. Фақaт Macжидyл Ҳapомгинa бyндaн мycтаcнo», дeдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

477. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилган кунлари: «Ҳижрат қилиш йўқ, лекин жиҳод ва ният бор. Қачонки урушга чиқишга чақирилсангиз, чиқинг! Дарҳақиқат, бу Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунда ҳарам қилган шаҳардир ва у Аллоҳнинг ҳарам қилиши ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Албатта, унинг ичида уруш қилиш мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинган эмас. Менга ҳам куннинг бир муддатидагина ҳалол қилинган, холос. Бас, у Аллоҳнинг ҳарам қилиши ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Унинг тикани юлинмайди, ови ҳуркитилмайди, топилмасини уни эълон қилган кишидан бошқаси олмайди ва унинг ўсимликлари юлинмайди», дедилар. Аббос: «Эй Аллоҳнинг Расули, изхир мустасно (денг), чунки у (Макканинг) темирчилари ва уйлари учун (керак)», деди. У зот: «Изхир мустасно», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

478. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизга Маккада қурол-яроғ кўтариш ҳалол эмас»дедилар.

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
170. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча Абдуллоҳ ибн давоми...

5412 13:30 / 26.04.2019
Ҳазрати Абу Бакр, биринчи халифа.1 У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ2 ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир алҚураший атТаймий. У кишининг насаблари Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4579 16:53 / 25.05.2018
Йигирма тўртинчи суннат Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот соллаллоҳу давоми...

3558 20:00 / 22.07.2019
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

4394 17:17 / 30.03.2018