Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (58-дарс). Расулуллоҳнинг чап қўллари халолари ва нопок нарсалар учун эди

14:45 / 08.11.2019 4984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

289. Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Тозаланиш (истинжо) ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди. Шунда у зот айтдилар: «Учта тош билан, ичида тезак бўлмасин».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

290. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари таҳоратлари ва таомлари учун эди. Чап қўллари халолари ва нопок нарсалар учун эди».

Абу Довуд ривоят қилган.

291. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳоратсиз бўлиб қолса, у то таҳорат қилмагунича Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайди»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

292. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У таҳорат (учун) идиш чақирди ва икки қўлига уч марта сув қуйиб ювди. Сўнгра ўнг қўлини идишга солиб, сув олиб оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра икки қўлини чиғаноғи билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва икки ракат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади: «Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан таҳорат ҳақида сўрашганини кўрдим. Шунда у сув чақирди. Унга идиш келтирилди. Уни ўнг қўлига энгаштирди. Сўнгра уни сувга солиб, уч марта оғзини чайқади. Бурнини уч марта чайди. Кейин ўнг қўлини уч марта ва чап қўлини уч марта ювди. Кейин қўлини солиб, сув олди. Сўнг бошига ва икки қулоғига масҳ тортди. Уларнинг ич ва таш тарафларини бир мартадан ювди. Кейин икки оёғини ювди. Сўнгра: «Таҳоратдан сўраганлар қани? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай таҳорат қилганларини кўрдим», деди».

Абу Довуд ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён давоми...

2204 13:02 / 18.09.2020
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунуб бўлсалару, ейиш ёки ухлашни ирода қилсалар, намозга таҳорат давоми...

2801 03:44 / 01.03.2020
Умматларига шафқатларидан йиғлашлариПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар1. Аллоҳ қўрқувидан.2. Қуръони каримни давоми...

4987 10:10 / 15.11.2018
358. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, давоми...

2509 13:01 / 08.05.2020