Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ шерикларнинг ширкидан беҳожатидир! | Сийрат дарслари (244-дарс)

19:00 / 26.08.2023 1185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

266. Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Келишига шубҳа бўлмаган кун – қиёмат куни Аллоҳ одамларни жамлаганда нидо қилувчи: «Ким Аллоҳ учун қилган амалига бирортани шерик қилган бўлса, савобини Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан талаб қилсин! Албатта, Аллоҳ шерикларнинг ширкидан беҳожатидир!» деб нидо қилади».

Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикларнинг ширкидан беҳожатиман. Ким қилган амалида Мендан бошқани Менга шерик қилса, уни ҳам, ширкини ҳам тарк қиламан», деди».

Муслим ривоят қилган.

268. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аҳли китоб Тавротни ибронийча ўқиб, мусулмонларга тафсирни арабчада қилишарди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманг, ёлғончи ҳам қилманг ва «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик», денглар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён давоми...

5154 18:05 / 13.11.2018
364. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1130 19:00 / 02 февраль
Пайғамбарликнинг ўнинчи йили. Маҳзунлик йили. Шаввол ойи. Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлолари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг давоми...

7487 16:33 / 30.12.2017
783. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар уч киши бўлса, иккитаси учинчини қўйиб пичирлашмайди,, давоми...

1983 23:03 / 11.11.2022