Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (204-дарс) Рухсатсиз икки кишининг орасига ўтирманг!

23:03 / 11.11.2022 1992 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

783. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уч киши бўлса, иккитаси учинчини қўйиб пичирлашмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

784. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кишини ўтирган еридан турғизиб, ўрнига ўтирмасин. Лекин сурилинглар ва кенгайинглар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

785. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўтирган жойидан турсаю, сўнг унга қайтса, у ўша жойига ҳақлироқ бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

786. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсак, ҳар биримиз қаер тўғри келса, ўша ерга ўтирар эди».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

787. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким икки кишининг орасига уларнинг изнисиз ўтирмасин», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

788. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли мушк сотиб юрувчи ва босқончига ўхшайди. Мушк сотувчи ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни туясан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни туясан», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

2603 16:00 / 03.05.2020
Расулуллоҳнинг шафоати барча умматларига етишига ишора қилувчи кўринишСаййидимиз Жобир розияллоҳу анҳу уйларига бориб рўзғорида мавжуд егуликларни текшириб давоми...

4967 17:11 / 16.01.2018
169. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бадр воқеасидан сал олдинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фадакий чопонни солиб, эшакка миндилар. давоми...

3789 13:30 / 20.04.2019
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

4194 13:35 / 20.10.2019