Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Одамларга биладиган нарсаларини гапиринглар | Сийрат дарслари (248-дарс)

19:00 / 22.09.2023 1661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

280. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамларга биладиган нарсаларини гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расулининг ёлғончига чиқарилишини истайсизларми?»

Бухорий ривоят қилган.

281. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳоким ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. У ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилсаю, хато қилса, унга бир ажр бўлади», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

282. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озроқ сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгиз сувида таҳорат қилаверайликми?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Жоруд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

283. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилмасин, (чунки) кейин унда ғусл қилиши бор», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

284. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишдан ғусл қилар эдик. Қўлларимиз унга навбатма‑навбат кириб-чиқар эди. Ҳатто «Менга ҳам қолдир», дердилар. «Менга ҳам қолдиринг», дер эдим».

Бухорий, Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
169. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бадр воқеасидан сал олдинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фадакий чопонни солиб, эшакка миндилар. давоми...

3786 13:30 / 20.04.2019
. .Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан,, деди. У зот унга.Агар ҳайзнинг қони давоми...

2072 12:07 / 22.03.2020
Омонатдор мусулмон 517. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Омонатдор мусулмон хазиначи ўзига буюрилган давоми...

2540 15:00 / 21.05.2021
375. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Масжидларга қоронғида юриб борувчиларга Қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг давоми...

657 19:00 / 24 февраль