Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (108-дарс). Садақанинг яхшиси беҳожатлик билан бўлганидир

13:09 / 30.10.2020 3283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

426. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир киши «Мен албатта, бирор нарса садақа қиламан», деди-да, садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир ўғрининг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Ўғрига садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир зинокор аёлнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бу кеча зинокор аёлга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, зинокор аёлга бўлса-да (садақа қилганим учун) Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор нарса садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бойнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бойга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим! Ўғри учун ҳам, зинокор аёл учун ҳам, бой учун ҳам Ўзингга ҳамд бўлсин!» деди. Кейин уни олиб келиб, унга: «Ўғрига қилган садақангга келсак, шояд у (бу билан) ўғриликдан тийилса. Зинокор аёлга келсак, шояд у зиносидан тийилса. Бойга келсак, шояд у ибрат олиб, Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилса», дейилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

427. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақанинг яхшиси беҳожатлик билан бўлганидир ва уни ўзингга аҳлу аёл бўлганлардан бошла»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

428. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа беришга буюрдилар. Шунда бир одам: «Менинг бир динорим бор», деди. «Уни ўзингга садақа қил»дедилар. «Менда яна бир динор бор», деди. «Уни болангга сарф қил»дедилар. «Менда яна бир динор бор», деди. «Уни аёлингга ёки жуфтингга сарф қил»дедилар. «Яна бошқаси бор», деди. «Уни ходимингга сарф қил»дедилар. «Яна бошқаси бор», деди. «Ўзинг биласан»дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
743. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қалбида зарра оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди,, дедилар,. давоми...

2002 19:00 / 22.07.2022
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари давоми167. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4486 13:00 / 06.04.2019
66. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мен ва Холид ибн Валид Маймунанинг олдига кирдик. У бизга бир давоми...

5114 17:07 / 07.12.2018
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон давоми...

4692 19:57 / 28.04.2017