Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (94-дарс). Дод солувчи аёллар

13:30 / 17.07.2020 3460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади:

«Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда аҳлидан бир аёл дод солди. У аёлни тўхтатишга қодир бўлмади. Ҳушига келганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам безор бўлган нарсадан мен ҳам безорман. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дод солувчи аёлдан, соч қирдирувчи аёлдан ва ёқа йиртувчи аёлдан безор бўлганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

387. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзларга урса, ёқаларни йиртса ва жоҳилият даъвати билан чақирса, биздан эмас»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

388. Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилдик. У зот бизга «Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик...»ни қироат қилдилар ва ўлганга йиғлашдан қайтардилар. Шунда биздан бир аёл қўлини йиғиштириб олди ва «Фалончи йиғлашда менга ёрдам берган. Мен ҳам унга қайтармоқчиман», деди. У зот ҳеч нарса демадилар. Шунда аёл кетиб, яна қайтиб келди. Умму Сулайм, Умму Ало, Абу Сабранинг қизи Муознинг аёлигина – ёки Абу Сабранинг қизи ва Муознинг аёлигина –  (байъатларига) вафо қилишди». 

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
389. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн давоми...

3275 13:36 / 24.07.2020
174. Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амрнинг аҳлида қўй сўйилди. У келиб .Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми давоми...

3589 13:00 / 03.05.2019
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

134037 18:40 / 29.04.2017
Саид ибн Язид розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилинади Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн жанги охирида Ҳавозин қабиласидан олинган давоми...

3438 14:04 / 16.11.2018