Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди | Сийрат дарслари (245-дарс)

19:00 / 02.09.2023 1352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

269. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир».

Ибн Можа, Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ва Ибн Абдулбарр ривоят қилишган.

 

270. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, Аллоҳ беради, мен тақсимловчиман, холос, Албатта, бу умматнинг иши Қиёмат қоим бўлгунча мустақимликда бардавом бўлади ёки то Аллоҳнинг иши келгунича», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

271. Касир ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Дамашқ масжидида Абу Дардо розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдим. Унинг олдига бир одам келди ва: «Эй Абу Дардо, ҳузурингга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишинг ҳақида менга хабари етган ҳадис учун келдим. Ҳожат учун келмадим», деди.

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар набийларнинг меросхўрларидир. Албатта, набийлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдиришмаган. Албатта, улар илмни мерос қолдиришган. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана шундай оғир пайтда кушойиш томон яна бир қадам босилди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини улкан мўъжиза ndash ойнинг ёрилиши ила қўллади.Имом Бухорий ривоят давоми...

5985 16:57 / 30.12.2017
188 . .188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки лаънат келтирувчи ишдан сақланинглар,, давоми...

2341 15:30 / 31.07.2019
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақидаги китобида қуйидагилар келтирилади«Сўнгра Маккада турганларида давоми...

3375 16:16 / 23.12.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир,, давоми...

3050 19:18 / 31.05.2020