Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 193-дарс. Кибри бор одам жаннатга кирмайди

19:00 / 22.07.2022 1999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

743. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, киши кийими гўзал бўлишини, пойабзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?»  деди бир одам. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

744. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бирор иш қилса, яхшилаб қилишини хуш кўради», дедилар».

Абу Яъло ва Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ривоят қилишган.

* * *

745. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир киши ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари унинг ғайрати ва ҳаракатчанлигини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар мана шу Аллоҳнинг йўлида бўлганидами?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ёш болалари учун ҳаракат қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар катта ёшдаги ота-онаси учун ҳаракат қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар ўзи учун ҳаракат қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар риё ва фахрланиш учун чиққан бўлса, у шайтоннинг йўлидадир», дедилар».

Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган.

* * *

746. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хунук исмларни ўзгартирар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр давоми...

1834 14:05 / 01.11.2020
. .Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда изорсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. давоми...

4157 12:02 / 19.01.2020
151. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Бир аъробий кириб келди. У масжидга сия давоми...

4719 16:10 / 01.03.2019
.Сутра,, деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқдир. .Сутра,ни Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари давоми...

1856 13:00 / 20.09.2020