Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (84-дарс). Жума кунининг фазилати

13:01 / 08.05.2020 2507 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

358. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлишади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

359. Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложининг борича покланиб, ўз мойидан суртиб, уйидаги хушбўй нарсалардан суртиб чиқса, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб), ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда, жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

360. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб тингласа, жим ўтирса, унинг бу билан ўтган жума орасидаги ва яна зиёда уч кунлик (гуноҳлари) мағфират қилинади. Ким (сажда учун) майда тошларга (беҳуда) тегинса, ортиқча иш қилибди»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳожир ва ансорларНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот асҳоблари Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилишиб, у жойда яшай бошлашди. Саҳобалар Маккадаги ўз давоми...

4300 17:36 / 22.02.2018
. .Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ давоми...

3197 12:01 / 12.01.2020
383. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига давоми...

1102 19:00 / 08 март
402. Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қабрларнинг устига ўтирманглар. Уларга қараб намоз ўқиманглар,, давоми...

406 19:00 / 13 апрель