Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (201-дарс). Силаи раҳмни узувчи инсон жаннатга кирмайди

00:00 / 22.10.2022 1675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бировни мақтади. Шунда у зот бир неча марта: «Ҳолингга вой! Дўстингнинг бўйнини кесдинг! Дўстингнинг бўйнини кесдинг!» дедилар. Сўнгра: «Сизлардан ким ўз биродарини мақташдан бошқа чораси бўлмаса, «Мен фалончини шундай деб ўйлайман, Аллоҳ унга кифоядир. Мен Аллоҳга ҳеч кимни покдомон демайман, мен уни бундай­бундай деб ўйлайман», десин. Агар унда ўша нарса борлигини аниқ билсагина», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

775. Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини (силаи раҳмни) узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


776. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарувчи эмас, балки силаи раҳм қилувчи ўзининг қариндошлик алоқалари кесилганда уни боғловчидир», деганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
488. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, иймон Мадинага худди илон инига киргандек киради,, давоми...

2201 13:37 / 12.03.2021
1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди .Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

10902 10:46 / 17.08.2018
333. Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинади.Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3851 13:30 / 28.02.2020
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Қачон фарз давоми...

3038 13:02 / 02.08.2020