Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (156-дарс). Чап қўл билан еманг ва ичманг!

20:00 / 15.10.2021 2899 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

572. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

573. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Демак, уни атрофидан енг, ўртасидан еманг»дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

574. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отамга меҳмон бўлдилар. Биз у зотга таом ва ҳийс қўйдик. Шунда ундан едилар. Сўнг хурмо келтирилди. У зот (хурмодан) ер ва данакни кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жамлаб, икки бармоқлари билан ташлар эдилар. Кейин ичимлик келтирилди. Уни ичдилар. Кейин уни ўнг тарафларидагига узатдилар. Отам у зотнинг уловлари юганидан ушлаганча: «Бизни дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳим, уларга берган ризқингни баракали қилгин ва уларни мағфират қилгин, (уларга) раҳм қилгин»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб.Аллоҳга тақво қилинглар. давоми...

2367 11:09 / 12.04.2020
348. Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан ривоят қилинади.Абу Ҳумайд Соъидий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўн кишининг, жумладан, Абу Қатоданинг давоми...

4241 15:34 / 03.04.2020
Аллоҳ таоло.Ўшанда Аллоҳ .Сизларга китоб ва ҳикмат берганим, кейин сизлардаги нарсани тасдиқловчи Расул келишига қасамки, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам давоми...

2527 15:04 / 15.11.2018
856. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. .Аллоҳга давоми...

1310 19:00 / 03.03.2023