Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (220-дарс) Мўминларнинг қай бири зийракроқ?

19:00 / 03.03.2023 1318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

856. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», дедилар. У зотдан яна одамларни кўпроқ дўзахга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. Шунда у зот: «Оғиз ва фарж», дедилар».

Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Фарж – жинсий аъзо.

* * *

857. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Ансорлардан бир киши келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мўминларнинг қай бири афзал?» деди. «Уларнинг хулқи гўзалроғи», дедилар. «Мўминларнинг қай бири зийракроқ?» деди. «Уларнинг ўлимни кўпроқ зикр қилгани ва унга яхшироқ тайёргарлик кўргани. Ана ўшалар зийраклардир», дедилар».

Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

858. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамлар олдига келиб:  «Сизларга яхшингиздан ва ёмонингиздан хабар берайми?» дедилар. Улар сукут сақлашди. У зот ўша гапни уч марта айтдилар. Сўнгра бир киши: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, бизга яхшимиздан ва ёмонимиздан хабар беринг», деди. «Яхшингиз – яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан омон бўлинадиган кимсадир. Ёмонларингиз – яхшилиги умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан омон бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

859. Мадина аҳлидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади:

«Муовия мўминларнинг онаси Оишага мактуб ёзиб: «Менга бир мактуб ёзиб, насиҳат қилгин. Чўзиб юборма», деди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо ёзди: «Муовияга. Саломун алайка. Аммо баъду: «Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагини айтаётганларини эшитдим: «Ким Аллоҳнинг розилигини одамларнинг норозилиги билан изласа, Аллоҳ уни одамларнинг таъминотидан халос қилади. Ким одамларнинг розилигини Аллоҳнинг норозилиги билан изласа, Аллоҳ уни одамларга ташлаб қўяди». Вассалому алайка».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масалага мушриклар қандай қараганларини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатларидан билиб олинади. У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва давоми...

3219 18:01 / 21.12.2017
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунларидан бирида мил. 571 йил 1923 апрель Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

1648 16:07 / 07.10.2021
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қизлари ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳонинг вафот қилган ўғли жасадини давоми...

3090 18:00 / 06.12.2018
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

1714 19:00 / 22.07.2023