Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (224-дарс) Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон одам

19:00 / 31.03.2023 2161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан ёлғон қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади. Кишига ўзи эга бўлмаган нарсада назр йўқ», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:

«Мўминни лаънатлаш худди уни қатл этган кабидир. Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, худди уни қатл этган билан баробардир», дейилган.

Бухорий ривоят қилган.

Яна бошқа ривоятда:

«Ким нарсасини кўпайтириш учун ёлғон даъво қилса, Аллоҳ унга оздан бошқани зиёда қилмайди»ни зиёда қилган.

Муслим ривоят қилган.

874. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон одам учтадир: Ҳарамда диндан чиққан, Исломда жоҳилият суннатини истаган ва кишининг қонини тўкиш учун ноҳақдан қон талаб қилган».

Бухорий ривоят қилган.

875. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳга сизларга уч нарсани: қийлу қолни (бефойда сўзлаш), молни зое қилишни ва кўп савол (бериш)ни ёмон кўрди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:

«Албатта, Аллоҳ сизларга оналарга оқ бўлишни, қизларни тирик кўмишни, (ҳуқуқларни) ман қилишни, «бер-бер» дейишни ҳаром қилди. Ва яна сизларга қийлу қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир латталари бўлиб, таҳоратдан кейин артинар эдилар,. Икковини Термизий ривоят давоми...

29742 17:05 / 27.10.2019
539. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аёл тўрт нарса учун никоҳланади моли учун, насаби учун, жамоли учун ва давоми...

3575 17:00 / 16.07.2021
429. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси давоми...

2513 13:00 / 06.11.2020
Йигирма биринчи суннатАбу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиз боланинг пешоби теккан нарса ювилади. Ўғил боланинг давоми...

3753 16:00 / 28.06.2019