1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Таҳоратда нечта фарз бор?

17:05 / 27.10.2019 29744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир латталари бўлиб, таҳоратдан кейин артинар эдилар». 

Икковини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳадисдан таҳоратдан кейин сочиқ билан артиниш жоиз эканлиги келиб чиқади. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг артинмаган ҳоллари ҳам бўлган. Баъзи кишилар шу иккинчи ҳолатни олганлар. Умумий қилиб айтганда, иккиси ҳам бўлаверади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ

«Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар», деган (Моида сураси, 6-оят).

Шарҳ: Таҳоратнинг фарзлиги мана шу ояти каримадан олинган. Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ҳам шу оятдан олганлар. Улар қуйидагилардан иборат:

1. Юзни ювиш.

2. Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювиш.

3. Бошга масҳ тортиш.

4. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.

Бизнинг тилимизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида «вузуъ» дейилади.

«Вузуъ» сўзи луғатда «гўзаллик» ва «ялтираш» маъноларини англатади.

Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти ила баъзи аъзоларни ювишга вузуъ дейилади.

Таҳорат энг аввало Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳорат поклик демакдир. У инсонни гўзал қилади. Соғлом бўлишини таъминлайди ва яна бошқа кўплаб фойдалар келтиради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби .эшак, эди. У давоми...

3733 19:09 / 28.04.2017
. . Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик давоми...

3665 13:00 / 27.09.2020
8. Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.Зотан, аҳлиаёлнинг нафақаси мўминмусулмон эр учун вожибдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит давоми...

4041 16:47 / 02.05.2018
392. Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз жанозани кўрса, агар у билан бирга юрмаётган бўлса, у давоми...

2787 15:14 / 31.07.2020