Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (217-дарс) Кеча ва кундуз Аллоҳнинг изнида

19:00 / 10.02.2023 1620 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

844. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Одам боласи замонни сўкади. Ҳолбуки, замон Менман. Кеча ва кундуз Менинг қўлимда».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Туни ва кунини айлантириб тураман. Истаганимда қабз қиламан», дейилган. 

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Яна бошқасида: «Аллоҳ азза ва жалла деди: «Одам боласи Менга озор беради. Замоннинг дастидан дод, дейди. Бирортангиз замоннинг дастидан дод демасин. Замон Менман. Унинг туни ва кунини айлантириб тураман. Истаганимда қабз қиламан», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

* * *

845. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни, албатта, ҳақларни ўз эгасига адо қиласизлар. Ҳатто шохли қўйлардан шохсиз қўйлар учун ўч олинади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

846. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлардадир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

847. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг оқибати)га етиб бўлишган», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида марҳум одамни ёмонлик билан зикр қилишди. Шунда у зот: «Марҳумларингизни яхшилик билангина зикр қилинглар», дедилар».

Насоий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бировни мақтади. Шунда у зот бир неча марта .Ҳолингга давоми...

1677 00:00 / 22.10.2022
528. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир мусулмон кишининг молини ноҳақ равишда олиш учун қасам давоми...

2122 19:30 / 18.06.2021
. .Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда изорсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. давоми...

4157 12:02 / 19.01.2020
. .Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ давоми...

3197 12:01 / 12.01.2020