Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Cийрат дарслари (230-дарс) «Ота-онамни йиғлаган ҳолларида ташлаб келдим»

19:00 / 13.05.2023 1353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

897. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Одамлар ичида ким менинг чиройли суҳбатимга ҳақлироқ?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин онанг», деб уч марта айтдилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин отанг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

898. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди. «Ота-онасини ёки улардан биттасини катта ёшлигида топа туриб жаннатга кирмаганнинг», деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

899. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва жиҳодга изн сўради. «Ота-онанг тирикми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Бўлмаса, жиҳодни ўшаларда қил», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда бундай келган: «Бир киши Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Сизга ҳижрат ва жиҳод ҳақида байъат қиламан ва ажрни Аллоҳдан сўрайман», деди. «Ота-онангдан биронтаси тирикми?» дедилар. «Ҳа, икковлари ҳам», деди. «Ажрни Аллоҳдан сўрайсанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Ота-онангнинг олдига қайт ва икковларининг суҳбатини гўзал қил», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай дейилган: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳузурингизга ҳижратга байъат қилгани келдим. Ота-онамни йиғлаган ҳолларида ташлаб келдим», деди. «Икковларига қайт! Уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай қилиб кулдир», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Хушуъ, деб, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишига айтилади.Намозни гўзал қилиб адо этиш эса фарз, вожиб, суннат каби одобларини ўрнига давоми...

2493 13:00 / 15.11.2020
Мажлисдавраларда икки киши бирбирининг қулоғига шивирлаб, пинҳона гаплашмайди, мажлис аҳлининг баъзилари билиб, бошқалари билмайдиган тилда сўзлашилмайди. Икки давоми...

6806 12:31 / 29.01.2019
Сийрат илми олимларининг таъкидлашларича, Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилишга келишганлар. Бу ёвуз ниятларини амалга ошириш давоми...

3621 16:01 / 23.12.2017
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг давоми...

3339 17:07 / 23.02.2020