Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (209-дарс) Қўшнига яхшилик қилиш

19:00 / 16.12.2022 1539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

806. Абу Малиҳ бир кишидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир уловга мингашиб кетаётган эдим. Уловлари қоқилиб кетган эди, «Бадбахт шайтон!» деб юбордим. Шунда у зот: «Бадбахт шайтон демагин. Сен бу гапни айтсанг, шайтон уйдек семириб кетиб, «Менинг кучим билан (улови қоқилиб кетди)», дейди. Ундан кўра «Бисмиллаҳ» дегин. Сен шундай десанг, у кичрайиб, пашшадек бўлиб қолади», дедилар».

Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

807. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Жаброил қўшнига яхшилик ҳақида шунча кўп тавсия қилдики, ҳатто уни меросхўрим қилиб қўйса керак, деб ўйладим», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

808. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмас! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмас! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмас!» дедилар. «Ким, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қўшниси (унинг) ёмонликларидан омонда бўлмаган киши», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

809. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

810. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой Абу Зарр! Қачон шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ қилгин-да, қўшниларингга ҳам бергин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

811. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай?» дедим. «Сенга эшиги яқинига», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди .Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

10905 10:46 / 17.08.2018
285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди,. Бухорий ривоят давоми...

1703 19:00 / 30.09.2023
834. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё борасида танбеҳ бераётган ансорлардан бир давоми...

1836 19:00 / 27.01.2023
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

4218 16:00 / 30.08.2019