Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

«Икки лаънат келтирувчидан сақланинглар» | Сийрат дарслари (249-дарс)

19:00 / 30.09.2023 1725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди».

Бухорий ривоят қилган.

286. Умму Қайс бинт Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У ҳали овқатга кирмаган ўғилчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқларига ўтқизган эдилар, бирдан кийимларига бавл қилиб юборди. Шунда у зот сув олдириб келиб, унинг устига сепдилар, лекин ювмадилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

287. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки лаънат келтирувчидан сақланинглар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, икки лаънат келтирувчи нима?» дейишди. «Одамларнинг йўлига ва соя жойга хало қилиш», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

288. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қазои ҳожатга ўтирса, қиблага юзланмасин ва унга ортини ҳам қилмасин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга худди отанинг ўрнидаман, сизларга таълим бераман. Қачон бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга ортини ҳам қилмасин. Ўнг қўли билан тозаланмасин», дедилар. Ва учта тош (ишлатиш)га буюрар ҳамда тезак ва суяк (ишлатиш)дан қайтарар эдилар».

Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

289. Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Тозаланиш (истинжо) ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди. Шунда у зот айтдилар: «Учта тош билан, ичида тезак бўлмасин».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки азондан мурод азон ва иқоматдир. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон ва иқомат орасидаги дуо рад давоми...

2328 11:09 / 30.08.2020
Ана шундай оғир пайтда кушойиш томон яна бир қадам босилди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини улкан мўъжиза ndash ойнинг ёрилиши ила қўллади.Имом Бухорий ривоят давоми...

5999 16:57 / 30.12.2017
112. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. У зот ҳожатга кетдилар. Биз ҳумарра давоми...

5751 13:45 / 11.01.2019
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

828 19:00 / 29 март