1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Икки азон орасидаги дуо мақбул

11:09 / 30.08.2020 2325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки азондан мурод азон ва иқоматдир.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар».

«Сунан» соҳиблари ривоят қилганлар.

Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоматнинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб, дуо қилиш керак.

وَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الْمُؤَذِّنِينَ يَفْضُلُونَنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: قُلْ كَمَا يَقُولُونَ، فَإِذَا انْتَهَيْتَ فَسَلْ تُعْطَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўлурлар», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки тамом қилсанг, сўра. Сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Фазилатли амал қилувчиларга ҳавас қилиш ва улар эришган фазлга эришишга ҳаракат қилиш яхшилиги.

2. Билган кишилардан фазилатга эришиш йўлини сўраш.

3. Муаззин азонда айтаётган лафзларни қайтариб айтиб туриш.

4. Азондан кейин ҳожатини сўраб, дуо қилиш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
683. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқойдин назар солмоқчи бўлса, давоми...

3555 20:00 / 04.03.2022
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва.Эй Умму Соиб, сенга нима давоми...

3827 12:27 / 08.01.2019
389. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн давоми...

3281 13:36 / 24.07.2020
553. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳамзанинг қизига уйланишларини исташди. Шунда у зот .У менга давоми...

2829 19:00 / 20.08.2021