1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Беморликка учраган киши сабрсизлик қилмайди

12:27 / 08.01.2019 3822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَ: دَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى أُمِّ السَّائِبِ فَقَالَ: مَا لَكِ يَا أُمَّ السَّائِبِ تُزَفْزِفِينَ؟ قَالَتْ: الْحُمَّى، لَا بَارَكَ اللهُ فِيهَا، فَقَالَ: لَا تَسُبِّي الْحُمَّى، فَإِنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ كَمَا يُذْهِبُ الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва:

«Эй Умму Соиб, сенга нима бўлди, қалтираяпсан?» дедилар.

«Иситма! Аллоҳ уни баракасиз қилсин!» деди у.

«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», дедилар у зот».

Муслим ривоят қилган.

Мўмин-мусулмон одам ўзига етган беморликни сўкмаслиги керак. Умму Соиб розияллоҳу анҳо ўзига етган иситма касалининг шиддатига чидай олмай, уни сўкишга тушганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол:

«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», деганларидан шу маълум бўлади.

Шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муомалаларига алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. У зот Умму Соиб розияллоҳу анҳога «Иситмани сўкма», дейиш билан кифояланмай, балки хасталикнинг ҳикматини ҳам баён қилмоқдалар.

«У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», демоқдалар.

Мусулмон инсон ўз гуноҳларини кетказадиган нарсани ҳам сўкиши мумкинми? Аксинча, бундай нарсага шукр қилмоғи керак бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

4393 17:17 / 30.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир,, дедилар,.Икки Шайх давоми...

2599 13:00 / 07.06.2020
96. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

4615 12:00 / 28.12.2018
Аллоҳ таоло.Куфр келтирганларнинг сени қамаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам .макр, қилди. Аллоҳ .макр, давоми...

4602 16:44 / 05.01.2018