Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (237-дарс) Бирингиз ўз биродарига қурол билан ўқталмасин

19:00 / 08.07.2023 1111 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

240. Аҳнаф ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Мен бу кишини (Алийни) ирода қилиб, (йўлга) чиқдим. Абу Бакра учраб қолди ва: «Эй Аҳнаф, қаёққа?» деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғлига ёрдам бермоқчиман», дедим. Яъни, Алийга. Шунда у менга: «Эй Аҳнаф, қайт! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон икки мусулмон қиличлари билан юзма-юз келишса, иккови ҳам дўзах аҳлидан бўлади», деганларини эшитганман», деди. «Қотил-ку, майли, мақтул нима учун?» дейилмаганми!» дедим. «У ўз соҳибини қатл қилишни мақсад қилган эди», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

241. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирингиз ўз биродарига қурол билан ўқталмасин. Чунки шайтон эҳтимол унинг қўлини ўйнатиб, дўзахнинг чуқурига тушиб қолишига сабаб бўлишини ўзи билмай қолади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди», деганларини эшитдим», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

242. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир ва у билан уруш қилиш кофирликдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

243. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан омонда бўлган одамдир. Мўмин – одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир», дедилар».

Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

244. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Исломдаги қайси (амал) афзал?» дедим. У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омон бўлган киши(нинг амали)», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўнинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. У зот бу ҳаждаги ҳатти ҳаракатлари ва давоми...

4887 18:57 / 28.04.2017
267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикларнинг ширкидан давоми...

3689 17:43 / 04.10.2019
747. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмини ўзгартирдилар, .Сен Жамиласан, дедилар,. Муслим ривоят давоми...

2827 19:00 / 29.07.2022
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

2600 16:00 / 03.05.2020