Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 194-дарс. Ким бировга зулм қилса...

19:00 / 29.07.2022 2829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

747. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмини ўзгартирдилар, «Сен Жамиласан!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Осия исми «осий-итоатсиз аёл» маъносини, Жамила исми «чиройли» маъносини билдиради.

* * *

748. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен олийжаноб ахлоқларни тугал қилиш учун юборилганман», дедилар».

Бошқа ривоятда: «солиҳ ахлоқларни», дейилган.

Аҳмад, Бухорий «Адабул муфрад»да, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.

* * *

749. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади, дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

750. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касодга учраган (муфлис) кимлигини биласизларми?» дедилар. «Бизнинг орамизда касодга учраган – дирҳами ҳам, мол-мулки ҳам йўқ одам», дейишди. «Менинг умматимдан касодга учрагани Қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келгану, аммо уни сўккан, буни зинода айблаган, унинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир. Бунисига унинг савобларидан берилади, унисига ҳам унинг савобларидан берилади. Агар зиммасидаги нарса тамом бўлмай туриб унинг савоблари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, бунинг устига юкланади. Сўнгра у дўзахга солинади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
5. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бошланган илк ваҳий уйқудаги солиҳ тушдир. У зот бирор туш кўрсалар, тонг давоми...

6501 13:02 / 18.10.2018
1439 йил аввал дунё мусулмонлари учун жуда муҳим бир ҳодиса рўй берди. Ҳижрат ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага сафарлари Ислом давоми...

4363 11:35 / 15.10.2017
324. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг бавосирим бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот .Тик туриб ўқи. давоми...

4289 14:18 / 07.02.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар,, ndash дедилар,.Икки Шайх ва Термизий давоми...

3322 20:00 / 28.04.2017