Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (162-дарс) Хамр даво эмас, дарддир!

19:00 / 03.12.2021 2776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги дубулғалари синдирилди. Алий қалқонда сув олиб келар, Фотима бўлса, қонни ювар эди. У қоннинг кўпаяётганини кўриб, бўйрани олди-да, куйдириб жароҳатга босди. Шунда қон тўхтади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

594. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ториқ ибн Сувайд Жуъфий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўради. У зот қайтардилар ёки уни тайёрлашини ёқтирмадилар. Шунда у: «Даво учун тайёрлайман, холос», деди. «Йўқ! У даво эмасдир, у дарддир!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

595. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жоҳилият даврида дам солар эдик. «Эй Аллоҳнинг Расули, бунга нима дейсиз?» дедик. «Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики ширк бўлмаса, дам солиш ҳеч нарса эмас»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

596. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан бирор кишининг тоби қочса, уни ўнг қўллари билан силаб, «Азҳибил баъса Роббан-нааси. Вашфи, анташ-шаафий, лаа шифаъа иллаа шиффаъука, шифаъун лаа юғодиру сақман»ни ўқир эдилар. У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб, қўлларидан ушладим. Шунда у зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар. Сўнгра: «Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени Рафиқи Аъло билан бирга қилгин»дедилар. Кейин қарасам, қазо қилибдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солсалар: «Имсаҳил баъса, Роббан-нааси, би ядикаш шифаъу, лаа кашифа лаҳу илла анта», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

1739 16:00 / 15.10.2021
164. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимлашда баъзи одамларни бошқалардан устун давоми...

4522 14:10 / 22.03.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло давоми...

4302 14:21 / 26.01.2020
358. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, давоми...

2509 13:01 / 08.05.2020