Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (145-дарс). Аёл кишига тўрт нарсаси учун никоҳланилади

17:00 / 16.07.2021 3587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

539. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

540. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурингизга динидан ва хулқидан ўзингиз рози бўлган киши совчилик қилиб келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод бўлур», дедилар».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

541. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«(Отам) Абдуллоҳ вафот этиб, тўққиз ёки етти қиз қолдирди. Жувон аёлга уйландим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Жобир, уйландингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Бокирагами ёки жувонга?» дедилар. «Жувонга, Эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Бокирага уйланганингда, сен у билан ўйнашар эдинг, у сен билан ўйнашар эди, – ёки «У билан кулишардинг, у сен билан кулишарди», – дедилар. «Абдуллоҳ вафот этиб, тўққиз ёки етти қиз қолдирди. Уларга тенгларини олиб келишни истамадим. Уларга қарайдиган, одоб берадиган аёл келтиришни истадим», дедим. «Аллоҳ сенга барака берсин!» дедилар. Ёки менга яхши гап айтдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин давоми...

4501 14:04 / 31.01.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин ўқидилар. Сўнгра.Батаҳқиқ, одамлар давоми...

3971 13:02 / 24.05.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир,, давоми...

3056 19:18 / 31.05.2020
Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларидан кейин, Ислом таълимотлари туфайли олам худди обҳаво ўзгаргандек бутунлай ўзгариб кетди. Инсоният давоми...

3857 16:00 / 28.04.2017