Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 190-дарс. Фитнадан олдин амал қилиб қолинг!

19:00 / 24.06.2022 2924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

732. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек ташланадилар ҳам», дедилар. «Ўша кунда биз оз бўлганимиз учунми, Эй Аллоҳнинг Расули?» деди биров. «Йўқ! У кунда сиз кўп(бўла)сиз, аммо селнинг кўпиги кабисиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғуриб олади ва сизнинг қалбингизга бўшангликни солади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бўшанглик нимадир?» деди биров. «Дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

* * *

 

733. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зулматли кеча бўлаклари каби фитнадан олдин амал қилиб қолинг. Унда киши мўмин бўлиб тонг оттириб, кофир бўлиб кун боттиради. Мўмин бўлиб кун боттиради ва кофир бўлиб тонг оттиради. Ўз динини дунё матоҳига сотади».

Муслим ривоят қилган.

(Яъни, мўмин бўла туриб кофирнинг амалини қилади. – Тарж.)

* * *

734. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар бошига бир замон келадики, унда қотил нима учун қатл қилганини ва мақтул нима учун қатл қилинганини англамайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

735. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Шунда у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз жоҳилиятда ва ёмонликда эдик. Шунда Аллоҳ бизга ушбу яхшиликни келтирди. Ушбу яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» дедим. «Ҳа», дедилар. «Ўша ёмонликдан кейин яна яхшилик борми?» дедим. «Ҳа. Унинг тутуни ҳам бор», дедилар. «Унинг тутуни нимадир?» дедим. «Ҳидоятсиз йўл бошлайдиган қавмдир. Улардан (баъзи нарсаларни) ёқтирасан ва (баъзи нарсаларни) инкор қиласан», дедилар. «Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» дедим. «Ҳа, жаҳаннам эшигида турган даъватчилар. Уларга ким ижобат қилса, унинг ичига отишади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, уларни бизга сифатлаб беринг», дедим. «Улар ўзимизнинг қавмдандир, ўзимизнинг тилимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, нима қилишимга буюрасиз?» дедим. «Мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имомини лозим тутасан», дедилар. «Агар уларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?!» дедим. «Агар дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам ўша фирқаларнинг баридан четда бўл! Сенга ўлим келганда ҳам ўшал ҳолда бўлишга ҳаракат қил!» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
164. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимлашда баъзи одамларни бошқалардан устун давоми...

4534 14:10 / 22.03.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин давоми...

4501 14:04 / 31.01.2020
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кечки таом қўйилсаю, намозга иқомат айтилса, кечки таомдан давоми...

4740 13:00 / 20.12.2020
542. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абдурроҳман ибн Авф Мадинага келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн Робийъ Ансорий билан давоми...

2815 17:00 / 23.07.2021