1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент Ислом институти талабаси 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди

18:01 / 23.12.2022 2520 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент Ислом институти 1-босқич талабаси Амина Хўжаёр 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.
Амина Хўжаёрнинг Қуръони Каримни ўқиш жараёнини Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ўқитувчилар Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Робия Нажмиддинова ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
Хатм якунида Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Олий Маъҳадда анъанага айланаётган ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.
Талаба Амина Хўжаёр ҳамда уларнинг устозларига ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қорияларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади. Бир кунда хатм қилиш “эстафетасида” аёл-қиз талабаларнинг ҳам ортда қолмаётгани қувонарли албатта. Улар ҳам илм йўлида ўз шижоатларини намойиш этмоқдалар, бу эса юртимиздаги Қуръон ўрганмоқчи бўлаётган аёл-қизларга ўзига хос мотивация беради.
Бир кунда хатм қилган қория талабага ректор Уйғун домла Ғафуров ноутбукни ҳадя сифатида топширди.
Шунингдек, “Vip brand” кийим дўкони томонидан Қуръон ходималарини тақдирлаш мақсадида тақдим қилинган ваучер Амина Хўжаёрга топширилди. Қория ҳамда ота-онаси мазкур дўкон филиалларига исталган вақтда ташриф буюриб, ўзларига мос кийимларни танлаб олишлари мумкин бўлади. Чунки фарзандларни қори бўлиб етишишида устозлар билан бир қаторда ота-оналарнинг ихлоси ва ҳиммати биринчи ўринда туради. Албатта, қорияларнинг ота-оналар ҳам мукофотларга энг лойиқ инсонлардир.
Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони Каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланди. Айни пайтгача Қуръони Каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 31 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев, Сардорбек қори Жиямуратов, Сирожиддин қори Шодмонов, Азимжон қори Мадаминжонов, Илёсбек қори Шарофиддинов, Нуриллоҳ қори Сайдуллаев, Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, Абдуллоҳ қори Комилов, Саидбурхон қори Фазлиддинов, Абдулҳай қори Жўрақулов, Аҳлиддин қори Қурбонов ва Нурисломхўжа қори Умбаров, Убайдуллоҳ қори Ҳабибуллаев, Баҳодир қори Иброҳимов, Машрабжон қори Абдураззоқхўжаев, Фозил қори Акромов, Сайдуллоҳ қори Солижонов ва Сирожиддин қори Жалилов Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.
Аёл-қизлардан Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича ва Абдуллаевa Фотима ҳам Аллоҳнинг каломини юқоридаги услубда ўқиб берган эди.
Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Зафар қори Маҳмудов

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, АмерикаИслом муносабатлари кенгаши CAIR томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг давоми...

1469 15:30 / 11.12.2021
Бугун, 3 март куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Лойиҳанинг ушбу сонида устоз, Ислом олими, Абдулҳамид Муҳаммад Турсуннинг давоми...

1511 09:17 / 03.03.2022
13 апрель пайшанбадан 14 апрель жумага ўтар кеча Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23кечаси бошланади.Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар.Бир аъробий давоми...

1349 16:02 / 13.04.2023
Жорий йилда Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида .Шайх Зайниддин, жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда пойтахтимизнинг давоми...

1066 11:00 / 08.07.2021
Аудиолар

121281 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42793 14:35 / 11.08.2021