1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Хом саримсоқни еб олиб, масжидга борса...

13:00 / 27.12.2020 2205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَسُئِلَ أَنَسٌ عَنِ الثُّومِ فَقَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ أَكَلَ مِنْ هَذِهِ الشَّجَرَةِ فَلَا يَقْرَبَنَّا وَلَا يُصَلِّي مَعَنَا. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

«Анас розияллоҳу анҳудан саримсоқ пиёз ҳақида сўралди. Бас, у киши:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ушбу экиндан еса, бизга яқин келмасин ва биз билан намоз ўқимасин», деганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ерда гап саримсоқ пиёзни хом ҳолида ейиш тўғрисида бормоқда. Уни хом ҳолида еган одамдан ноқулай ҳид келиб туриши ҳаммага маълум. Киши хом саримсоқни еб олиб, масжидга борса, ўзидаги нохуш ҳид билан ҳаммага озор беради. Шу боисдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтганлар.

Бинобарин, саримсоқ пиёздан бошқа нарса туфайли ундан озор ҳосил бўлса ҳам, у нарса ман қилинган бўлади. Мусулмон киши масжидга озода, хушбўй бўлиб бориши керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,.Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг,, дедим..Одамларнинг йўлидаги озор давоми...

2761 12:00 / 04.12.2018
285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди,.Бухорий ривоят давоми...

3963 16:05 / 01.11.2019
512. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .нажш,дан қайтардилар,. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. .Нажш, сўзи .шишириб давоми...

3752 16:00 / 07.05.2021
. .Анас розияллоҳу анҳудан.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кавушлари билан намоз ўқирмидилар, деб сўралди..Ҳа,, дедилар,.Бешовларидан фақат Абу Довуд давоми...

1207 18:07 / 16.08.2020