Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (135-дарс). Туянгни менга сотасанми?

16:00 / 07.05.2021 3745 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

512. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «нажш»дан қайтардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Нажш» сўзи «шишириб кўрсатиш» маъносини англатади. Савдода эса, бошқаларни алдаб, қизиқтириш учун бир нарсани ортиқча баҳога сотиб олишга айтилади.

 

513. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотда эдим, бўрам (сувчи туям) чарчаб қолди. Секинлаб қолган туямизда кетаётсам, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимга келдилар. Туя зўрға юрарди. Шунда у зот менга: «Туянгга нима бўлди?» дедилар. «Чарчаб қолди», дедим. Шунда у зот орқага ўтиб, уни қистадилар ва дуо қилдилар. Туя барча туялардан ўзиб, уларнинг олдида юриб кетди. Шунда у зот менга: «Туянг қандай бўлиб қолди?» дедилар. «Яхши, унга баракангиз тегди», дедим. «Уни менга сотасанми?» дедилар. Бизнинг бундан бошқа сувчи туямиз бўлмаса ҳам, уялганимдан: «Ҳа», дедим. «Уни менга сот»дедилар. Мен туяни Мадинага етиб олгунча миниб боришим шарти билан у зотга сотдим. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен янги куёвман», деб изн сўрадим. У зот менга изн бердилар. Адийна томонга юриб, одамлардан илгарилаб кетдим. Тоғам йўлиқиб, туя ҳақида сўради. Унга нима қилганим ҳақида хабар бердим. У мени маломат қилди. Изн сўраганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бокирага уйландингми ёки жувонгами?» дедилар. «Жувонга уйландим», дедим. «Бокирага уйланганингда сен у билан ўйнашар эдинг, у ҳам сен билан ўйнашар эди»дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, отам вафот қилиб ёки шаҳид бўлиб, кичик сингилларим (менга) қолди. Улар тенгига уйлансам, уларга одоб бера олмайди, уларга қарай олмайди деб, жувонга уйландим. Уларга қарасин, одоб берсин, деб ўйладим»,  дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага етиб келганларида эрталаб туяни олиб бордим. У зот менга қийматини бердилар. Кейин ўзини ҳам қайтариб бердилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
155. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ ашъарийлар билан келдим. Биз у зотдан улов давоми...

4451 13:45 / 08.03.2019
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар .Саҳиҳ,ларида келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо .У зотнинг ухлайдиган тўшаклари ичига хурмо барги солиниб, ошланган теридан давоми...

6172 16:44 / 23.05.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим сакаротдалик жон чиқар маҳали пайтида ёнига кирдилар. давоми...

6303 10:00 / 04.12.2018
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бутун коинотни, ундаги бор мавжудоту махлуқотларни бир яратишда .Бўл, деган амри ила яратди. Тоғу тошларни ndash жамодот оламини, давоми...

4168 19:11 / 28.04.2017