1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбар суйган фақирлик

16:44 / 23.05.2018 6126 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар «Саҳиҳ»ларида келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо: «У зотнинг ухлайдиган тўшаклари ичига хурмо барги солиниб, ошланган теридан бўлган», деб уй жиҳозларини таърифлайди. Имом Термизий Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Расулуллоҳнинг уйларидаги тўшаклари дағал мато (кигизга ўхшаган тўшанчи) эди. Биз уни буклаб, икки қават қилар эдик. Ўшанда ухлар эдилар. Бир кеча буклаб, тўрт қават қилдик. Тонг отгач: «Бу кеча менга нимани тўшадингиз?» дедилар. Биз қилган ишимизни айтдик. У зот: «Ўз ҳолига қайтаринглар. Унинг юмшоқлиги шу кеча мени намозимга халақит берди», – дедилар».

Икки шайх, Термизий ва Ибн Можа келтирган ривоятда: «У зот баъзан ипдан тўқиб ясалган сарир (Хурмонинг узун баргларини эшиб, тайёрланган ипни тўрсимон шаклда тўқиб ишланган каравотга ўхшаш нарса. Одатда унинг устига тўшак солиб ётилган) устида ухлар, (ботиб кетганидан) ёнбошларида унинг изи қолар эди», дейилган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қоринлари ҳеч қачон тўқ бўлмаган. Бирор кишига шикоят ҳам қилмаганлар. У зот фақирликни бойликдан афзал кўрганлар. Оч-наҳор юриб, туни билан очликдан қийналсалар ҳам, аммо бу кундузи тутадиган рўзаларига халақит қилмасди. Агар у зот Роббидан ернинг жамики конлари, мевалари ва тўкин ҳаётини сўрасалар, албатта берарди. У кишидаги бу ҳолатни кўриб, раҳмим келганидан йиғлар эдим. Очлик (оғриғи)дан қўлим билан қоринларини силаб: «Жоним сизга фидо бўлсин! Дунёдан ўзингиз учун ҳеч бўлмаса етарли егулик олсангиз-чи?» десам, у зот: «Эй Оиша, дунёга юзланишнинг менга нима кераги бор. Азму қарор, матонат эгаси бўлган пайғамбар биродарларим бундан ҳам оғирроғига сабр қилиб, яшаб ўтишди. Робблари ҳузурига боришганда уларни икром қилиб, савобларини кўпайтириб беради. Агар ҳузур-ҳаловатда яшашни танласам, эртага уларнинг мартабасидан мартабам пастроқда бўлишидан уяламан. Менга биродарларим ва қадрдон дўстларимга етишишдан ҳам кўра яхшироқ нарса йўқ», дедилар». Оиша онамиз айтади: «Шу сўзни айтганларидан кейин бир ой ўтиб вафот этдилар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
473. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиқдилар. Шунда давоми...

2266 14:00 / 05.02.2021
305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини давоми...

770 19:00 / 03.11.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун энг олий ўрнакдирлар. У зотнинг ҳаётларини ўрганиш ва унга қўлдан келганча эргашиш ҳар бир мусулмон давоми...

3315 19:10 / 28.04.2017
306. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Айтингларчи, агар бирингизнинг давоми...

3525 19:05 / 20.12.2019
Аудиолар

118781 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар