Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (223-дарс) Зулмдан сақланиш

19:00 / 25.03.2023 1645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким мақтанишини ёйса, Аллоҳ унинг шармандалигини ёяди. Ким риёкорлик қилса, Аллоҳ унинг риёкорлигини ошкор қилади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

869. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сизлар бир ишларни қиласизлар ва улар кўзингизга қилчалик ҳам кўринмайди. Биз эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уларни ҳалокатга элтувчилардан ҳисоблар эдик».

Бухорий ривоят қилган.

870. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулмдан қўрқинглар, чунки зулм Қиёмат кунининг зулматларидандир. Ўта бахилликдан қўрқинглар, чунки ўта бахиллик сиздан олдингиларни ҳалок қилган, уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

871. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ менга: «Тавозуъ қилинглар, то биров бировга тажовуз қилмасин ва биров бировдан фахрланмасин», деди».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

872. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бас», дедилар».

Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. давоми...

6419 15:13 / 02.01.2018
76. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

4969 11:27 / 14.12.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмнинг ичида ўрта бўйли ndash новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас тиниқ рангли ndash ўта давоми...

3545 19:54 / 28.04.2017
410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади садақаи давоми...

3188 13:04 / 11.09.2020