1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қўрқувга ҳақиқий сабаб

11:06 / 04.09.2020 2575 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй биродар, шундай ҳадис борки, у тўрт калимадан иборат. Бу ҳадис ҳар бир мўмин мусулмонга дастуриламал бўлиши керак.

Банда фақатгина гуноҳидан қўрқсин! Дунёда кучлилар, золимлар бор. Ёмон касалликлар бор. Бузғунчилар бор. Мусибатларнинг сон – саноғи йўқ. Зараркунандалар беҳисоб. Ҳотиржамликни бузадиган ҳолатлар жуда кўп.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга насиҳат қилиб айтадиларки: «Буларнинг бирортасидан қўрқма! Буларнинг бари Аллоҳнинг қўлида. Фақатгина гуноҳингдан қўрқ».

Бу ёмонликларни сенга олиб келадиган нарса — гуноҳларингдир!

Банда фақатгина гуноҳидан қўрқсин! Дунёда кучлилар, тажовузкорлар бор. Золимлар, шавқатсизлар бор. Йиртқич ҳайвонлар бор. Бир чақиши ўлдирадиган ҳашаротлар бор.

Ёмонликнинг турлари жуда кўп. Зараркунандалар беҳисоб. Фақатгина гуноҳингдан қўрқ! Бир муаммога дуч келсанг, фақат Роббингдан нажот иста! Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бу саноқли калималар мўминнинг дастуриамали бўлиши керак. Бу ҳадисни хонангдаги кўринадиган жойга илиб қўй!

Банда фақатгина гуноҳидан қўрқсин! Бунда фақатгина Роббисидан нажот истасин! Бу ҳикматни, бу гапни, бу ҳадисни ҳаётинга татбиқ қилгин! Шу билан бахтли бўлгин! Ҳеч нарсадан қўрқма! Гуноҳ қилиб қўйишдан қўрқ! Чунки шу гуноҳ сенга ёмонликларни олиб келади. Тўғри, сен ваҳший, шавқатсиз, йиртқич ҳайвонлар олдида турибсан. Лекин у меҳрибон, ҳаким, одил Зотнинг жилови билан боғланган. Сени муомаланг ҳайвонлар билан эмас. Балки сен бу ҳайвонларнинг Молики билан муомала қиласан. Агар Моликни рози қилсанг, У ҳайвонларни сендан узоқлаштиради.

Агар бандалари ҳаққида хато қилсанг, шуларнинг бирига сенга зарар беришига имкон бериб қўяди. Йиртқичлар... Золимлар... Аллоҳнинг қамчисидир. Қамчи еган одам — қамчидан хафа бўладими, ёки унинг эгасиданми? Агар қамчидан хафа бўлса, демак у аҳмоқ! Бу зараркунандалар фақатгина Аллоҳнинг изни билан ҳаракатланади. Муҳими, Роббинг билан муомалангни гўзал қилгин!

Сенга мусибат олиб келадиган нарса — бу гуноҳларинг.

Банда фақатгина гуноҳидан қўрқсин! Банда фақатгина Роббисидан нажот истасин! Қийинчилик пайтида фақат Ягона Аллоҳга боғлан!

Эй, Роббим ўзинг шифо берасан! Сен нусрат берувчисан! Сен ризқ берасан! Сен азиз қиласан! Фақат сен!

Мусибат келишидан олдин гуноҳларингдан қўрқ! 

Банда фақатгина гуноҳидан қўрқсин! Банда фақатгина Роббисидан нажот истасин!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Мавзуга оид мақолалар
Раҳмли бўлиш сиқилишни муолажа қиладиМазкур ўрганиш орқали тадқиқотчилар раҳмдил инсонлар бошқаларга нисбатан сиқилиш, тушкунликдан анча узоқда бўлишлари давоми...

1184 17:00 / 05.12.2020
Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва давоми...

4377 15:00 / 30.03.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар доим Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб эт ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгинrdquo деб дуо қилар давоми...

4105 07:45 / 14.03.2019
.Ҳаж, сўзи луғатда улуғ нарсани қасд қилишга нисбатан ишлатилади. Ислом шариатида эса ҳаж махсус замонда, махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо давоми...

1838 11:00 / 06.08.2019