1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Дуонинг қабули ва кушойишнинг бошланиши

16:39 / 30.12.2017 4178 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бир-бирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ таоло томонидан оламларга раҳмат этиб юборилган зот бу ишга изн бермадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоғ фариштасига:

«Уларнинг сулбидан Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қиладиган, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайдиган кишилар чиқишини умид қилурман», дедилар.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай ҳолда кўрган Утба ибн Робийа ва Шайба ибн Робийаларнинг раҳмлари келди. Ўзларининг Аддос исмли насроний ғуломларини чақириб:

«Узилган узумдан олиб, манави товоққа солгин-да, анави одамга олиб боргин. Ундан есин», дедилар.

Аддос узумни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйди ва у зотга:

«Егин», деди. 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини узатиб, «Бисмиллаҳ», дедилар-да, узумдан олиб едилар. Аддос ажабланиб:

«Валлоҳи, ушбу диёр аҳли бу гапни айтмайдилар», деди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Сен қайси юртдансан? Қайси диндасан?» дедилар.

«Насронийман. Найнаводанман», деди у.

«Солиҳ киши Юнус ибн Муттонинг қишлоғиданмисан?» дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Юнус ибн Муттони қаердан биласан?» деди Аддос. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У биродарим. У Набий эди. Мен ҳам Набий­ман», дедилар. 

Шунда Аддос ўзини отиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари, оёқ-қўлларидан ўпа бошлади. У мусулмон бўлди.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўн тўққизинчи суннатИбн Ваъла асСабаийдан ривоят қилинади.Мен Ибн Аббосдан .Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар, деб сўрадим.У давоми...

2697 19:00 / 10.06.2019
769. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бўҳтоннинг нималигини сизларга айтиб берайми Бу одамлар орасида давоми...

3660 19:00 / 09.09.2022
698. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан чиқиб, бозорга, бир ансория аёлнинг олдига келдик. Аёл давоми...

3355 17:00 / 09.04.2022
001Бисмиллаҳ деб қалам олдим, илҳом билан,Ҳамду сано чексиз бўлсин, Сенга АЛЛОҲ.Қувват бергин баён қилай Қудратингдан,Ҳабибингга саловатлар, бўлсин давоми...

6245 16:23 / 20.11.2017