1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Умматларга ҳуш хабар

16:23 / 20.11.2017 6235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

001

Бисмиллаҳ деб қалам олдим, илҳом билан,

Ҳамду сано чексиз бўлсин, Сенга  АЛЛОҲ.

Қувват бергин баён қилай Қудратингдан,

Ҳабибингга саловатлар, бўлсин АЛЛОҲ.

002

Тингланг мени аҳли суннат, асли фитрат,

Роббим қилди буюк ҳиммат, қилди нусрат,

Ушбу сийрат, қадри қиммат, ол беминнат,

Тинглаганнинг қалбига нур, бергин АЛЛОҲ.

003

     Умид   истар умид  қилиб ,  дуо  сиздан,

     Илҳом  берди   Ҳақни  ёзмоқ , энди  биздан,

    Тойдирмасин   барча   қулни,  тўғри  издан,

     Росулингга  муҳаббатли ,  қилгин АЛЛОҲ.

004

     Энг мороқли чин ривоят, бошлай дўстлар,

     Бу сийратдан чексиз роҳат, олар хослар,

     Тинглаб ором олсин энди, қалби рослар,

     Бошлай энди хато бўлса, кечир АЛЛОҲ.

005

Баёнқилай Росулуллоҳ(С.А.В) сийратидан,

Кўзда ёшимтинмай қолди, Қудратидан,

Дил азобда, ошиқ бўлдим ҳасратидан,

Буюк давлат, Дийдорингни бергин АЛЛОҲ.

006

Ажибҳақниайтайсизга,ушбудамда,

Ором олсинкимни қалби, бўлса ғамда,

Хос умматлар Росул учун, кўзлар намда,

Биз фосиқни кўзларга ёш, бергин АЛЛОҲ.

007

Хайвон сифат бўлди инсон, бир замонда,

Маккадан бир Нур ёғилди, ҳар тамонга,

Бу қулларни сақлай Ўзим, деб амонда,

Огоҳ учун бир султонни, берди АЛЛОҲ.

008

Замонлар ўтди хўб, залолат кунда,

Бардавом  бўлганда, не бўлар бунда,

Тиллар ожиз бунга, англа эй банда,

Англашга идрок бер, меҳрибон АЛЛОҲ.

009

Росулим келмасдан, аввалги холат,

Мушриклар тўлғазди, ерда разолат,

Золимлар фахр деб, қилар залолат,

Барча мазлум пинҳона, дер эди АЛЛОҲ.

010

Мушриклар кўрарди, лекин қалби кўр,

Заифни эзарди, кимки бўлса зўр,

Ошкорозолимлар, қўяр элга тўр,

Жазо бермай кутарди, Сабрли АЛЛОҲ.

011

Исломдан  аввали ,кунликишлари,

Худо керак бўлса, ясар ўзлари,

Ясаб сўнграайтар, бор қайғулари,

Шундаҳам ризқини,  берарди АЛЛОҲ.

012

Эшитганлар лолу, қандай жамият,

Аёлда қадр йўқ, эрда ҳамият,

Даюслик хиёнат,бўлди рамзият,

Бундай бадхулқликдан, сақлагин АЛЛОҲ.

013

Иблис хайрон ҳатто, қилган ишига,

Абрў билиб ўз аёлин, берар фахшга,

Пок йўлни айтсин деб, ҳар бир кишига,

Энг афзал инсонни, жўнатди АЛЛОҲ.

014

Кўрганда кўз хайрон, ақл ҳам хайрон,

Улар ўйлар бу дам, қил фақат сайрон,

Эҳ надомад бўлсин, охири вайрон,

Ҳар ишини бирма бир ёзарди АЛЛОҲ.

015

Ёзай десам барини, вақтга арзимас,

Ибрат учун эсладим, бу ёлғон эмас,

Жинси одам лекин, ахлоқи эмас,

Илм билан барини, ибрат қил АЛЛОҲ.

016

Қилай сизга дилдан, ростниривоят,

Юрардикбўлмаса, Ҳақданҳидоят,

Тангримданкелдику,буюк иноят,

Ҳабибин жўнатди, раҳмдил АЛЛОҲ,

017

Келишлари қанчалар, саодат бўлди,

Еру  -  кўкда турли,  аломат бўлди,

Росулимдан ажойиб, каромат бўлди,

Ўз Нурини кетма кет, ёғдирди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидим, Ё Расулуллоҳ Роббингиз махлуқотлар ичра сизни танлаб, ёлғиз ўзингизга ато этган иззат тожи сизга муборак бўлсин Зеро, Аллоҳ таоло раҳму шафқат сўраб давоми...

3884 19:01 / 28.04.2017
169. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бадр воқеасидан сал олдинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фадакий чопонни солиб, эшакка миндилар. давоми...

3757 13:30 / 20.04.2019
Муҳаммад алайҳиссаломга эҳтиром кўрсатиш, у зотга нисбатан доимо одобли бўлиш иймон тақозоси ҳисобланади. Шу маънода ҳар бир мўмин киши ушбу одобларни яхши давоми...

3704 19:00 / 28.04.2017
. .Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр давоми...

1825 14:05 / 01.11.2020
Аудиолар

120142 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар