Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 199-дарс. Ғийбат нималигини биласизми?

19:00 / 02.09.2022 1937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

765. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши: «Менга тавсия қилинг», деди. «Ғазабланма!» дедилар. У бир неча бор такрорлади. У зот (ҳар гал): «Ғазабланма!» дедилар.

Бухорий ривоят қилган.

* * *

766. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: «Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи» дейишди. «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. «Биродаримда мен айтган нарса бор бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди. «Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

767. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Вайл бўлсин» – вой бўлсин, шўри қурисин, унга дўзах бўлсин, дегани.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
398. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутба қилиб, саҳобаларидан бир кишининг қабз қилинганини давоми...

3398 13:00 / 14.08.2020
361. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим .Кечасида бир соат бордир. Мусулмон давоми...

3786 13:30 / 15.05.2020
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон давоми...

4695 19:57 / 28.04.2017
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

3036 13:00 / 03.07.2020