Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (98-дарс). Қабрларни зиёрат қилинг, охиратни эслатади

13:00 / 14.08.2020 3413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

398. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутба қилиб, саҳобаларидан бир кишининг қабз қилинганини зикр этдилар. У нолойиқ кафан билан кафанланган ва кечаси қабрга қўйилганди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни кечаси қабрга кўйишдан қайтардилар. Фақат одам ноилож қолсагина, истисно қилдилар. Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз биродарини кафанласа, кафанини яхши қилсин»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

399. Абул Ҳайяж Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Алий ибн Абу Толиб менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарсага сени юборайми? Бирорта бут-санамни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», деди».

Муслим ривоят қилган.

400. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади»дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

3465 17:58 / 21.12.2017
904. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .У Маккага йўлга чиқса, туя минишни малол олганда миниб дам олиш учун ўзи билан эшак оларди. Бошига ўраб оладиган давоми...

1367 19:00 / 26.05.2023
. ,.Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади.Ибн Умар чўпон ва қўйларни қақроқ ерда кўрди. Ундан яхши жойни кўриб.Эй шўринг қурғур, ҳой чўпон Уларни бу давоми...

3744 09:48 / 11.12.2018
Аллоҳ таоло.Куфр келтирганларнинг сени қамаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам .макр, қилди. Аллоҳ .макр, давоми...

4618 16:44 / 05.01.2018