Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қачон бирингиз намозда ўтирса... | Сийрат дарслари (261-дарс)

19:00 / 23.12.2023 1449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

344. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бас, қачон бирингиз намозда ўтирса: «Ат-Таҳиййаату лил­лааҳи...» деб зикр қилди. Сўнг «ибодиллоҳис-солиҳийн»ни зикр қилганда: «Агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир бандасига айтган бўлади»ни ва охирида: «Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин»ни зиёда қилди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

345. Алий ибн Абдурроҳман Муовиййидан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар менинг намозда майда тошларни ўйнаётганимни кўрди. Намозни тугатганда мени бундан қайтарди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилган бўлсалар, шуни қил», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилар эдилар?» дедим. «У зот намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонлари устига қўяр эдилар. Бармоқларини тугар эдилар ва бош бармоқдан кейин келадигани билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонлари устига қўяр эдилар», деди».

Муслим ривоят қилган.

346. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларига ва чап тарафларига салом беришларини кўрар эдим, ҳатто ёноқларининг оқи кўринар эди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
761. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси унинг ҳузуридан чиқдилар. Шунда рашким келди. Сўнгра у зот келдилар ва давоми...

2606 19:00 / 26.08.2022
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . ..Бир одам таҳорат қилиб, оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4230 16:07 / 17.11.2019
. .Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қалам уч тоифа дан кўтарилган уйқудагидан, токи уйғонгунича, ёш давоми...

2907 13:30 / 05.07.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муомалалари 116. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5669 15:10 / 18.01.2019