Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (157-дарс). Сут ичилгандан сўнг нега оғиз чайилади?

17:30 / 22.10.2021 3588 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

575. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда: «Унинг мойи бор», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

576. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишининг таоми уч кишига кифоя, уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

577. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ҳеч қандай таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

578. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аввалги мевадан келтирилар эди. Шунда у зот: «Аллоҳим! Бизга Мадинамизни, меваларимизни, соъимизни, муддимизни баракали қилгин. Барака ила баракали қилгин», дер эдилар. Кейин уни (ҳузурларида) ҳозир бўлган болалардан энг кичигига берар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи мил. 573 йил март охири ёки апрель боши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан сут эмишдан чиқарилдилар.

1782 16:00 / 08.10.2021
ҚАБАСОТУН МИН ҲАЁТИР РОСУЛ 3қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишИЙМОН 15 Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига давоми...

4387 20:19 / 28.04.2017
290. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари таҳоратлари ва таомлари учун эди. Чап қўллари халолари ва давоми...

1161 19:00 / 07.10.2023
. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб давоми...

4008 13:00 / 13.12.2020