Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (128-дарс). Қубо масжидидаги ибодат

14:00 / 19.03.2021 1852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

491. Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу масжидга – Қубо масжидига келиб, унда намоз ўқиса, худди умра кабидир»дедилар».

Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

492. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудга назар солдилар ва: «Албатта, Уҳуд бизни севадиган ва биз ҳам уни севадиган тоғдир. Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва мен ҳам унинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим»дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

493. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ғариблик билан бошланди ва яна бошлангандаги каби ғарибликка қайтади. У икки масжид орасидан худди илон инига киргандек киради»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

494. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, шайтон Арабистон ярим оролида намозхонларнинг унга ибодат қилишларидан ноумид бўлди. Лекин уларни фитна ва урушларга гиж-гижлаши қолди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
384. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Салама ўлганида .Ғариб ғурбатда ўлди. Унга бир йиғлайки, гап бўлиб юрсин,, дедим. Унга йиғлашга тайёрланиб давоми...

3032 14:06 / 10.07.2020
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

794 19:00 / 29 март
868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким мақтанишини ёйса, Аллоҳ унинг шармандалигини давоми...

1627 19:00 / 25.03.2023
452. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй Абдуллоҳ ибн Амр Сен кечани бедор ўтказиб, доимо давоми...

2134 14:00 / 25.12.2020