Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (111-дарс). Дўзахдан сақланиш

13:30 / 20.11.2020 3035 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

436. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг», дедим. «Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир», дедилар.

Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

437. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофага) узоқ қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

438. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён деб номланади. Қиёмат куни рўзадорлар ундан киришади, улардан бошқа бирортаси кирмайди. «Рўзадорлар қаерда?» дейилади. Улар шундан киришади. Уларнинг охиргиси кирганда у беркитилади. Ундан бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллома Ибн Мунир айтади Пайғамбар алайҳис салом кўксларининг ёрилиши ва ул зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳис саломни давоми...

3206 19:00 / 28.04.2017
Ана шундай нозик бир пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш қилишга изн бўлганидан фойдаланиб, душманларга мусулмонларнинг кучини кўрсатиш мақсадида давоми...

4352 16:56 / 16.01.2018
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

2603 16:00 / 03.05.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир латталари бўлиб, таҳоратдан кейин артинар эдилар,. Икковини Термизий ривоят давоми...

29835 17:05 / 27.10.2019