Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (110-дарс). Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир

13:00 / 13.11.2020 2360 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

432. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

433. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Шунда у зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

434. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон ва ихлос билан қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

435. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одам боласининг ҳамма амали (савоби) бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача кўпайтириб берилади. Аллоҳ азза ва жалла: «Фақат рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Мен берурман. У (рўзадор) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилади», дейди. Рўзадорга икки хурсандлик бордир: ифтор қилса, хурсанд бўлади ва Роббига рўбарў бўлганда рўзаси билан хурсанд бўлади. Албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Менинг учундир ва унинг мукофотини  Ўзим берурман»,  деди. Рўза сақловчидир. Бирингизнинг рўза куни бўлса, фаҳш гап гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва Роббига рўбарў бўлганда рўзаси билан хурсанд бўлгай».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қабасотун мин ҳаётир Росул 2қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизалариданРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3740 20:12 / 28.04.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин ўқидилар. Сўнгра.Батаҳқиқ, одамлар давоми...

3971 13:02 / 24.05.2020
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар .Саҳиҳ,ларида келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо .У зотнинг ухлайдиган тўшаклари ичига хурмо барги солиниб, ошланган теридан давоми...

6188 16:44 / 23.05.2018
526. Жуҳайналик аёл Қутайла розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий келиб .Сизлар тенгдош қиласизлар, сизлар ширк давоми...

3013 19:00 / 11.06.2021