Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (107-дарс). Садақа молни ноқис қилмайди

13:00 / 23.10.2020 2845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

423. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахни зикр қилдилар ва ундан паноҳ сўрадилар. Сўнг юзларини уч марта орқага бурдилар ва: «Дўзахдан бир дона хурмонинг ярми билан бўлса ҳам сақланинглар. Уни ҳам топмасангиз, ширин сўз билан»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

424. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақа афзал?» дедим. «Моли ознинг кучи етганича бергани ва (садақа беришни) қарамоғингдагилардан бошла»дедилар».

Абу Довуд, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

425. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни ноқис қилмайди. Аллоҳ афв билан бандага иззатдан бошқани зиёда қилмайди. Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймайди»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
76. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

4962 11:27 / 14.12.2018
324. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг бавосирим бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот .Тик туриб ўқи. давоми...

4286 14:18 / 07.02.2020
806. Абу Малиҳ бир кишидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир уловга мингашиб кетаётган эдим. Уловлари қоқилиб кетган эди, .Бадбахт шайтон, деб давоми...

1541 19:00 / 16.12.2022
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Намознинг нимаси афзал, деб сўралди. У зот.Қунутқиёмнинг давоми...

2422 13:00 / 22.11.2020