Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (100-дарс). Мўмин ва фожир банданинг қисмати

13:14 / 28.08.2020 3221 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

404. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот: «Истироҳат олувчи ва ундан истироҳат олинган»дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, истироҳат олувчи ва ундан истироҳат олинган нима?» дейишди. У зот: «Мўмин банда (вафот этса) дунёнинг қийинчиликларидан истироҳат олади. Фожир банда (ўлса) ундан бандалар, элу юртлар, дов-дарахтлар ва жонзотлар қутуладилар»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

405. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўлганида унга ўрни эртаю кеч кўрсатиб турилади: агар жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлидан экани, дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлидан экани. «Аллоҳ сени қиёмат куни қайта тирилтиргунича сенинг ўрнинг мана шудир», дейилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

406. Асма бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, одам қабрида дучор бўладиган фитна ҳақида гапирдилар. У зот ўшани зикр қилганларида мусулмонлар шовқин кўтаришди. Бу нарса менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларини фаҳмлашимга халақит берди. Уларнинг шовқини тинчиганда яқинимдаги кишидан: «Ҳой Аллоҳ баракангни бергур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларининг охирида нима дедилар?» дедим. «Батаҳқиқ, сизлар қабрларингизда дажжолнинг фитнасига яқин фитнага учрашингиз хабари берилди»дедилар», деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Термизий келтирган ривоятда.Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди таомидир,, деганлар.Шарҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2744 17:07 / 08.09.2019
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон давоми...

4698 19:57 / 28.04.2017
698. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан чиқиб, бозорга, бир ансория аёлнинг олдига келдик. Аёл давоми...

3367 17:00 / 09.04.2022
187Ислом йўқ , лекин элда, бир оз ҳаловат бўлди,Мазлумларнинг ҳаққига, рости адолатбўлди,Росулимдан шу ёшда, кучлиматонат бўлди,Залолатни йўқ қилар, Буюк Тадбирли давоми...

3203 10:23 / 12.12.2017