Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (60-дарс). Қўявер, уларни икки пок оёғимга кийганман

15:30 / 22.11.2019 4045 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот: «Муғийра, мешни ол»дедилар. Уни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан узоқлашгунларича юриб кетдилар. Қазои ҳожат қилдилар. Устларида шомий чопон бор эди. Унинг енгидан қўлларини чиқармоқчи бўлган эдилар, торлик қилди. Шунда қўлларини унинг остидан чиқардилар. Мен сув қуйиб турдим. У зот намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилдилар. Сўнг маҳсиларига масҳ тортдилар ва намоз ўқидилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга бўлган эдим. Маҳсиларини ечиб қўйиш учун энгашувдим: «Қўявер, уларни икки пок оёғимга кийганман»дедилар ва уларга масҳ тортдилар», дейилган.

Бухорий ривоят қилган.

Бошқасида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки маҳсиларига, бошларининг олд қисмига ва саллаларига масҳ тортдилар», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

297. Абу Саламадан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанобатдан қиладиган ғусллари ҳақида сўради. У бир соъ ҳажмли идишни чақирди ва ғусл қилди. Биз билан унинг орамизда парда бор эди. Бошидан уч марта сув қуйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бошларидан қулоқнинг учигача очар эди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда .ВалЛайли иза яғша,ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш давоми...

4249 13:40 / 21.02.2020
399. Абул Ҳайяж Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Алий ибн Абу Толиб менга .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарсага сени юборайми давоми...

645 19:00 / 05 апрель
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз намозида таҳоратини кетказиб қўйса, бурнини ушласинда, давоми...

2659 14:33 / 19.07.2020
Саййидим, Ё Расулуллоҳ Роббингиз махлуқотлар ичра сизни танлаб, ёлғиз ўзингизга ато этган иззат тожи сизга муборак бўлсин Зеро, Аллоҳ таоло раҳму шафқат сўраб давоми...

3898 19:01 / 28.04.2017