1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Хижолатдан қутулишнинг ажойиб йўли

14:33 / 19.07.2020 2663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا أَحْدَثَ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاتِهِ فَلْيَأْخُذْ بِأَنْفِهِ ثُمَّ لِيَنْصَرِفْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз намозида таҳоратини кетказиб қўйса, бурнини ушласин-да, сўнгра (қайрилиб) чиқиб кетсин», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Намоз ўқиб турганда ел чиқиб, таҳорати кетиб қолса, намозни давом эттириб бўлмаслигини шу ҳадисдан билиб оламиз. Чунки ундай одамда таҳорат қолмайди. Қасддан таҳоратсиз намоз ўқиш эса куфрдир.

Албатта, инсондан ел чиқиши уят, уни обрўсизлантирадиган иш. Намоздан шундай чиқиб кетиш одамларда шубҳа туғдириши ёки обрўсининг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ноқулай ҳолатга тушган одамга хижолатдан қутулишнинг ажойиб йўлини ўргатмоқдалар:

«Бурнини ушласин-да, сўнгра (қайрилиб) чиқиб кетсин».

Шунда одамлар унинг бурни қонаб кетибди, деб ўйлашади. У эса уятдан қутулади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидим, Ё Расулуллоҳ Роббингиз махлуқотлар ичра сизни танлаб, ёлғиз ўзингизга ато этган иззат тожи сизга муборак бўлсин Зеро, Аллоҳ таоло раҳму шафқат сўраб давоми...

3904 19:01 / 28.04.2017
281. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳоким ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. У давоми...

3820 13:55 / 25.10.2019
614. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ҳар бирингиз мутасаддидир давоми...

2702 17:32 / 14.01.2022
280. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамларга биладиган нарсаларини гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расулининг ёлғончига чиқарилишини давоми...

1682 19:00 / 22.09.2023