Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Иймоннинг зиёда ёки ноқис бўлиши | Ақийда дарслари (253-дарс)

19:00 / 13.11.2023 5454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймоннинг зиёда ва кам бўлиши кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, суратдадир. Баъзилари тўғридан-тўғри: «Иймон зиёда ва кам бўлади», десалар, бошқалари: «Иймоннинг асли бир, аммо унга тааллуқли ишлар, амаллар зиёда ёки кам бўлади», дейдилар.

Бу тортишувларга уларнинг иймонни турлича таъриф қилганлари сабаб бўлган. «Иймон тасдиқ, иқрор ва амалдан иборат», деганлар «Иймон зиёда ва ноқис бўлади», дейишган.

«Иймон тасдиқ ва иқрордир» деганлар, иймон зиёда ёки ноқис бўлмайди, лекин амал зиёда ва ноқис бўлади, деган.

Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи бу маънони қуйидагича ифода этган: «Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Аммо амаллар ўзлари зиёда бўлади. Иймон зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлмайди».

Икки тараф қуйидаги оятларни ўз таърифларига биноан тафсир қилиб, бирлари зоҳирий маънони олса, иккинчилари амалга таъвил қилади.

ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ

1. «Уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган...» (Анфол сураси, 2-оят).

ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ

2. «Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилади» (Марям сураси, 76-оят).

ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ

3. «Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши (учун)» (Муддассир сураси, 31-оят).

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ

4. «Иймонларига иймон зиёда бўлиши учун...» (Фатҳ сураси, 4-оят).

ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ

5. «Уларнинг иймонларини зиёда қилди ва «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай яхши вакил!» дедилар» (Оли Имрон сураси, 173-оят).

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ

6. «Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан «Бу сиздан кимнинг иймонини зиёда қилди?» дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шодландилар» (Тавба сураси, 124-оят).

 

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Набий ва расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган 1. Аллоҳ кимга ваҳий юборсаю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша давоми...

7890 19:23 / 30.12.2019
Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам, Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал давоми...

5841 13:30 / 15.03.2021
. ,. .Аллоҳга ҳамд Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир куни Набий давоми...

6127 10:01 / 18.06.2018
Эй одамлар Роббингиздан қўрқинг Албатта, Соат қиёмат зилзиласи улкан нарсадир.Ушбу ояти каримадаги хитоб барча одамларга қаратилгандир. Оятда ҳамма одамларни давоми...

7718 18:48 / 15.02.2018