1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
15:57 / 02 декабрь 341 Кўриш режими

Ветнамда масжид ва Қуръон мактаби очилди

Туркиянинг «Садақа тоши» жамғармаси Ветнам жанубидаги Тайнин шаҳрида янги масжид ва Қуръон мактаби қурди. Жума куни икки бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида «Садақа тоши» жамғармаси раиси Камол Ўздал, ветнамлик вакиллар, хайриячилар ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Янги барпо этилган масжиднинг умумий майдони 384 квадрат метр бўлиб, бир вақтнинг ўзида 360 намозхонни сиғдира олади.

Қуръон мактаби майдони эса 140 квадрат метрдан иборат, унда учта синфхона, бошқарув хонаси ва замонавий кутубхона барпо этилган. У ерда 180 нафар ўқувчи давлат таълим дастури билан бирга диний таълим ҳам олади.

Ушбу лойиҳа Туркия ва Ветнам мусулмон жамоалари ўртасида дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Жамғарма баёнотида айтилишича, маҳаллий аҳоли 100 йил аввал қурилган, аммо сув тошқинлари оқибатида вайрон бўлган эски масжид ўрнида янги бино қуриш учун ёрдам сўраган.

Шундан сўнг ташкилот ўтган йили «Абдулкарим Муҳаммад Яйиш» номидаги янги масжид ва унга туташ Қуръон ёдлаш мактаби қурилишини бошлаган.

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз